Ру En O'z
27 Август 2023 1045

Карим Тўлаганов 50 ёшда!

Бугун бокс бўйича Атланта-1996 Олимпиадаси бронза медали совриндори, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони ва “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Карим Тўлаганов таваллуд айёмини нишонламоқда. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси фахрий спортчимизни 50 ёшли юбилейи билан табриклаб, унга узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Text to speech