Ру En O'z
27 Август 2023 1158

Баҳодир Жалолов Осиё ўйинларига кўтаринки руҳда йўл олади

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Баҳодир Жалолов АҚШнинг Оклаҳома шаҳрида ташкил этилган профессионал бокс кечасида навбатдаги ғалабасини қўлга киритди. Нигериялик Онориоде Эхвариомега қарши рингга кўтарилган юртдошимиз биринчи раунднинг ўзидаёқ рақибини кучли зарбалари олдида ожиз қолдирди ва профессионал боксдаги 13-жангини ҳам нокаут билан якунлади.

Қайд этиш жоиз, бу жанг Жалоловнинг Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларига тайёргарлик режасидан ўрин олган муҳим босқичлардан бири эди. Боксчимиз бир неча кун ичида Тошкентга қайтиб келади ва тайёргарликни давом эттиради. Режага кўра, 12 сентябрь куни Ханчжоу шаҳрига йўл олиб, ўша ерда Осиё ўйинларига сўнгги тайёргарликни олиб боради.

Text to speech