Ру En O'z
26 Август 2023 864

Яккалик беллашувларини олтита медаль билан якунладик

Хорватияда дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг яккалик беллашувлари ниҳоясига етди. Бугунги кун беллашувларида Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига яна 2 бронза медали ёзиб қўйилди.

Учинчи ўрин учун кечган беллашувларда Ҳакимжон Маҳкамов (-90 кг) швециялик Эмил Жабиевдан, Муштарийбегим Афсалова эса италиялик Аурора Менгиадан устун келди. Шу тариқа, яккалик беллашувларини терма жамоамиз 6 та бронза медали билан якунлади. Эртага аралаш жамоавий йўналишда медаллар ўйналади.

Text to speech