Ру En O'z
26 Август 2023 889

Ёш таэквондочиларимиз ЖЧга жўнаб кетишди

28-31 август кунлари Босния ва Герцеговинада таэквондонинг WT йўналиши бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. G6 таснифидаги мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Юртдошларимиз кеча тунда мусобақага йўл олишди. Терма жамоамиз Сараевода қуйидаги таркибда қатнашади:

Йигитлар:
152 см: Ислом Акчурин
164 см: Азиз Сатторов
168 см: Асад Самандаров
172 см: Омад Отабеков
176 см: Шаҳбоз Йўлчибоев
180 см: Аҳад Мухторов
+180 см: Озод Рисбеков

Қизлар:
152 см: Гулзода Нарзуллоева
156 см: Омина Эргашева
164 см: Фарангис Маҳкамбоева
168 см: Рушана Равшанова
+176 см: Зилола Мамирова

Text to speech