Ру En O'z
25 Август 2023 887

Жаҳон чемпионатида яна икки медаль

Хорватияда ўтаётган дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси яна иккита бронза медалига сазовор бўлди. Бугун ҳамюртларимиздан Нигина Сапарбаева ҳамда Азамат Аблакулов шоҳсупага кўтарилишди.

-63 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Сапарбоева бронза медали учун кечган курашда мўғулистонлик Есуи Дарханбатбаярни мағлубиятга учратишга эришди. -73 кг вазн тоифасида ярим финалгача етиб борган Азамат Аблакулов эса учинчи ўрин учун баҳсда венгриялик Булксу Пинтердан устун келди.

Шу тариқа, бугунгача мазкур мусобақада жамғарган медалларимиз 4 та бронзани ташкил қилмоқда.

Text to speech