25 Август 2023
1391
13 йил кутилган олтин медаль ёхуд Артур Гулиев жаҳон чемпиони
Яна бир ажойиб хушхабар! Германияда ўтаётган байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Артур Гулиев олтин медални қўлга киритди.
Каноэчимиз 200 метр масофага кечган ҳал қилувчи пойгада энг яхши натижани қайд этиб чемпионликка эришмоқда. Бу мазкур спортда жаҳон чемпионатларида 13 йил кутилган олтин медаль. Сўнгги бор Вадим Меньков 2010 йилги дунё биринчилигида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган эди.
С1 200 м:
1. Артур Гулиев (Ўзбекистон) – 38.729
2. Хоан Морено (Испания) – 38.769
3. Олексии Колиадих (Польша) – 39.046