Ру En O'z
24 Август 2023 935

Бекзод Абдураҳмонов номзоди Осиё Олимпия кенгаши атлетлар комиссияси аъзолигига илгари сурилди

Осиё Олимпия кенгаши Атлетлар комиссияси аъзолигига номзодлар рўйхатини эълон қилди. Қувонарлиси, улар орасида эркин кураш бўйича Токио-2020 Олимпия ўйинлари совриндори, ҳамюртимиз Бекзод Абдураҳмонов ҳам бор. Юртдошимиз номзоди Марказий Осиё минтақасидан илгари сурилган.

Минтақамиздан 3 нафардан эркак ва аёл номзодлар кўрсатиб ўтилган. Якунда улар орасидан 1 нафардан атлетлар овоз бериш йўли орқали аниқлаб олинади. Мазкур жараён Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари доирасида, аниқроғи, Ўйинлар очилиш маросимидан 1 кун кейин бошланиб, ёпилиш маросимидан 2 кун аввал якунланади.

Text to speech