Ру En O'z
23 Август 2023 960

Лазиза Ҳайдарова жаҳон чемпионати совриндори

Хорватияда старт олган дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига медаль ёзилмоқда. -44 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган юртдошимиз Лазиза Ҳайдарова бронза медалига эга бўлди.

Ҳайдарова чорак финалда ҳиндистонлик рақибасига имкониятни бой бериб қўйди. Шундан сўнг у ўтиш босқичида испаниялик Марта Олесни, учинчи ўрин учун курашда эса туркиялик Бегумназ Догруйолни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди.

Text to speech