23 Август 2023
1153
Германияда кун сарҳисоби
Дуйсбургда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионатининг биринчи кун баҳслари якунланди. Унда иштирок этган каноэчимиз Артур Гулиев 200 метрга кечган баҳсда ўз гуруҳида биринчи бўлиб А финалига йўл олди. Шунингдек, Гулбаҳор Файзиева ва Нилуфар Зокирова жуфтлиги ҳам ушбу масофада кечган саралашдан муваффақиятли ўтиб, А финалида иштирок этадиган бўлди.
500 метр масофада ўтказилган баҳсларда юртдошларимиз тўғридан тўғри А финалига йўл олишолмади. Файзиева/Зокирова дуэти, шунингдек, Екатерина Шубина, Юлия Борзова, Арина Танатмишева ҳамда Камила Малаховадан иборат байдаркачи қизларимиз квартети ярим финал орқали медаллар учун курашни давом эттирадиган бўлишди.
Ушбу дастурлардаги барча пойгалар 25 август санасига белгиланган.