Велошоссе бўйича мамлакат чемпионатида ғолиблар аниқланди
Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани йўлларида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Унда Республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 100 нафардан зиёд спортчи ғолиблик учун баҳс олиб борди.
Аҳамиятли томони мусобақада ирландиялик халқаро тоифадаги ҳакам Кевин Уотсон фаолият олиб бориб, маҳаллий мутахассисларга ўз билимларини улашди. Кутилганидек, пойгалар давомида асосий терма жамоа етакчилари ўз устунликларини намойиш қилишди. 4 дастурда кечган мусобақада Дмитрий Бочаров, Алексей Фомовский, Ольга Забелинская, Янина Кускова олтин медалларни қўлга киритишди. Батафсил:
Эркаклар, алоҳида старт пойгаси:
1. Алексей Фомовский
2. Муроджон Холмуродов
3. Дмитрий Бочаров
Гуруҳ пойгаси, 128 км:
1. Дмитрий Бочаров
2. Эдем Эминов
3. Даниил Евдокимов
Аёллар, алоҳида старт пойгаси:
1. Ольга Забелинская
2. Янина Кускова
3. Маргарита Мисюрина
Гуруҳ пойгаси, 96 км:
1. Янина Кускова
2. Маргарита Мисюрина
3. София Каримова