Ру En O'z
18 Август 2023 645

Гимнастика оммавийлигини ошириш йўлида турли мусобақалар ўтказилади

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон гимнастика федерацияси билан биргаликда гимнастрада спорт тури бўйича хотин-қизлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги, бадиий гимнастика бўйича ёшлар ўртасида «Ёрқин юлдузча» ва катталар ўртасида «Гранд Прих Узбекистан» халқаро турнири, спорт гимнастикаси бўйича «Духоба йўл» халқаро турнири, трамполин бўйича «Самодан баланд» халқаро турнири, халқаро гимнастика кунига бағишлаб ўтказиладиган «Гймнастиcс Дай» бутун Ўзбекистон оммавий форуми ва умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги» мусобақаларини ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

Бунда:

2023 йил март ойида Гимнастрада спорт тури бўйича хотин-қизлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти кубоги;

2023 йил 9 – 3 ноябрь кунлари Бадиий гимнастика бўйича ёшлар ўртасида «Ёрқин юлдузча» турнири;

2023 йил: 20 – 25 ноябрь кунлари Спорт гимнастикаси бўйича «Духоба йўл» халқаро турнири;

2023 йил: 28 – 30 ноябрь кунлари Халқаро гимнастика кунига бағишлаб ўтказиладиган «Гймнастиcс Дай» оммавий форуми;

2023 йил 9 – 3 декабрь кунлари «Гранд Прих Узбекистан» халқаро турнири;

2023 йил 13 – 17 декабрь кунлари Трамполин бўйича «Самодан баланд» халқаро турнирини ўтказиш белгиланди.

Text to speech