23 Август 2023
1096
Бугун Давронова ва Анваров стартга чиқишади
Венгрияда ўтаётган енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида бугун икки нафар ҳамюртимиз иштирок этади. Уч ҳатлаб сакраш дастурида ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони Шарифа Давронова, шунингдек, узунликка сакраш секторида Анвар Анваров катталар ўртасидаги дунё биринчилигида дебют қилишади.
14:15 – Узунликка сакраш, саралаш (Анвар Анваров)
22:10 – Уч ҳатлаб сакраш, саралаш (Шарифа Давронова)