Ру En O'z
23 Август 2023 646

Бадиий гимнастикачиларимизга омад тилаймиз

Дунёнинг энг кучли бадиий гимнастикачилари Испаниянинг Валенсия шаҳрида жам бўлишди. 23-27 август кунлари ушбу шаҳар жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи мазкур мусобақада бугун ва эртага кўпкураш дастури бўйича саралаш баҳслари бўлиб ўтади.

Унда кучли 14 таликдан жой олган спортчилар Париж-2024 йўлланмасига эга бўлишади. Эслатиб ўтамиз, мазкур йўналишда ҳамюртларимиздан Тахмина Икромова ҳамда Эвелина Атальянц ўз маҳоратини намойиш этишади.

Text to speech