Ру En O'z
23 Август 2023 788

Бугун байдаркачиларимиз жаҳон чемпионатидаги иштирокларини бошлашади

Бугун бир қатор спорт турларида жаҳон чемпионатлари бошланмоқда. Жумладан, Германиянинг Дуйсбург шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш, Испаниянинг Валенция шаҳрида бадиий гимнастика бўйича литсензион дунё биринчиликлари старт олади.

Улар орасида дастлаб байдарка ва каноэчилар беллашувларга киришадилар. Биринчи кун дастурида бир қатор йўналишларда саралаш баҳслари ўтказилади. Унда иштирок этадиган ҳамюртларимиз таркиби билан танишинг:

Байдарка ва каноэда эшкак эшиш:
С1 М 200 м: А.Гулиев
С2 В 200 м: Г.Файзиева, Н.Зокирова
К4 В 500 м: К.Малахова, А.Танатмишева, Е.Шубина, Ю.Борзова
С2 В 500 м: Г.Файзиева, Н.Зокирова

Text to speech