Ру En O'z
22 Август 2023 1046

Оғир атлетикачиларимизнинг жаҳон чемпионати учун таркиби маълум

4-17 сентябрь кунлари Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Париж-2024 Олимпия ўйинлари йўлида лицензион характерга эга мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам катта таркибда иштирок этади. Баҳром Мендибоев бошчилигидаги спортчиларимиз ҳозирда мусобақага сўнгги тайёргарликни олиб боришмоқда. Дунё биринчилигида иштирок этувчи таркибимиз қуйидагича:

Эркаклар:
-61 кг: Адҳамжон Эргашев
-67 кг: Достон Ёқубов
-81 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров
-89 кг: Сарварбек Зафаржонов
-96 кг: Суннатилла Ўсаров
-102 кг: Шарофиддин Амриддинов
-109 кг: Руслан Нурудинов
-109 кг: Акбар Жўраев
+109 кг: Рустам Жангабоев

Аёллар:
-55 кг: Жамила Панфилова
-64 кг: Шаҳлохон Абдуллаева
-87 кг: Регина Адашбаева
+87 кг: Турсуной Жабборова

Text to speech