22 Август 2023
1026
Дзюдочи қизларимиз навбатдаги йиғинни якунлашди
Дзюдо бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларига тайёргарликни қизғин давом эттирмоқда. Спортчиларимиз “Янгиобод спорт базаси”да навбатдаги йиғинни якунлашди. 8-22 август кунлари ўтказилган машғулотларда 28 нафар спортчи қатнашди. Унда асосан жисмоний тайёргарлик ва техник ҳаракатларни яхшилашга аҳамият қаратилди. Энди дзюдочи қизларимиз 28 август – 7 сентябрь кунлари Тошкентда ўтадиган халқаро йиғинда иштирок этишади.