Ру En O'z
21 Август 2023 1006

Ханчжоу-2022: Футболчиларимизнинг гуруҳ босқичида қайси вақт ўйнашлари аниқ

Хабарингиз бор, Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида футбол бўйича ҳам эркаклар, ҳам аёллар терма жамоаларимиз иштирок этишади. Мусобақа ташкилий қўмитаси гуруҳ босқичидан ўрин олган ҳар бир баҳснинг ўтказилиш вақтини маълум қилди. Унга кўра, жамоаларимизнинг ўйинлари қуйидаги вақтда бошланади:

«С» гуруҳи, эркаклар:
1-тур: Ўзбекистон – Афғонистон (20 сентябрь, “Shangcheng Stadium”, соат 13:00)
2-тур: Ўзбекистон – Гонконг (22 сентябрь, “Shangcheng Stadium” 16:30)
3- тур: Ўзбекистон – Сурия (25 сентябрь, “Shangcheng Stadium”, 13:00)

«А» гуруҳи, аёллар:
1-тур: Ўзбекистон – Мўғулистон (25 сентябрь, “Linping Stadium”, 16:30)
2-тур: Ўзбекистон – Хитой (28 сентябрь, “Linping Stadium”, 16:30)

Ўйинларнинг бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Text to speech