Ру En O'z
17 Май 2021 2552

МОҚ Миралишер Исламовни табриклайди

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази директорининг маслаҳатчиси, тиббиёт фанлари доктори Миралишер Садриддинович Исламов Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази директори лавозимига тайинланди.

Миралишер Исламов фаолияти давомида Тошкент тиббиёт институти 1-клиникаси бўлим бошлиғи, ушбу клиниканинг Хирургия бўлими бош мутахассиси, даволаш ишлари бўйича бош шифокор ўринбосари, бош шифокори, шунингдек, “AKFA MEDLINE” МЧЖда тиббиёт технологиялари бўйича маслаҳатчи лавозимларида ишлаган. Бундан ташқари, у Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси бошлиғи вазифасида ҳам фаолият юритган.

Тиббиёт фанлари доктори Миралишер Исламов тайинловдан аввал Қурилиш вазирлиги бош экспертизаси, тиббиёт технологияси бўйича бош мутахассис лавозимида ишлаб келган.

Қайд этиш жоиз, Миралишер Садриддинович МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази директори маслаҳатчиси сифатида ўзбек атлетларини йирик мусобақаларга тайёрлашда, уларни коронавирусдан ҳимоя қилиш бўйича олиб борилаётган бир қатор тадбирлар жонбозлик кўрсатиб келмоқда.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Миралишер Исламовни янги лавозимга тайинлангани билан самимий муборакбод этиб, у кишига саломатлик ва келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаб қолади.

Text to speech