Ру En O'z
20 Август 2023 883

Жаҳон чемпионатида яна бир медаль

Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Иорданиядаги жаҳон чемпионатида ўз иштирокини якунлади. Ҳамюртларимиз юнон-рум кураши баҳсларида битта бронза медалига эга чиқишди.

Мазкур медалга -55 кг вазн тоифасида қатнашган Алишер Ғаниев муаллифлик қилди. Полвонимиз учинчи ўрин учун кечган баҳсда эронлик Али Абдуллоҳ Аҳмадини 9:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа, мазкур дунё биринчилигини терма жамоамиз 2 та бронза медали билан якунлади. Эслатиб ўтамиз, эркин кураш баҳсларида Нодирбек Жуманазаров (-57 кг) ҳам учин ўринни эгаллаган эди.

Text to speech