Ру En O'z
20 Август 2023 794

Забелинская Туркиядаги мусобақада ғалаба қозонди

Туркияда велошоссе бўйича “Grand Prix Keyseri”” мусобақаси бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари олтин ва бронза медалларини қўлга киритишди.

88,2 км масофани ташкил этган пойгада Ольга Забелинская марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. Учинчи натижани қайд этган Янина Кускова эса бронза медали билан тақдирланди. Шунингдек, мазкур пойгада стартга чиққан Маргарита Мисюрина 4, Нафосат Козиева 5, Шаҳноза Абдуллаева 8-бўлиб марра чизиғини кесиб ўтишди.

Text to speech