19 Август 2023
911
Польшадан хушхабар
Конкур бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Бекзод Қурбонов Боборовко шаҳрида ташкил этилаётган CSI 2* таснифидаги халқаро мусобақада иштирок этиши ҳақида маълум қилган эдик.
Юртдошимиз мусобақанинг биринчи кунидаёқ икки бор шоҳсупага кўтарилди. Баландлиги 140 смни ташкил этган тўсиқлардан сакраш дастурида Қурбонов олтин медални қўлга киритди. Мазкур йўналишда унга “Сантос Хипика” лақабли тулпори ҳамроҳлик қилди. Шунингдек, «Леди» оти билан 130 смдаги дастурда учинчи ўринни эгаллади.