Ру En O'z
18 Август 2023 922

Нуриллаев ва Тиловов Загребда шоҳсупага кўтарилишди

Хорватияда старт олган дзюдо бўйича Загреб Гран-присининг биринчи куни Ўзбекистон терма жамоаси учун омадли ўтди. Унда -66 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртларимиз Сардор Нуриллаев ва Муҳриддин Тиловов совриндорлар қаторидан жой олишди.

Токио-2020 Олимпиадаси иштирокчиси Нуриллаев қизиқарли кечган финалда бразилиялик Виллиан Лимага имкониятни бой бериб, кумуш медални қўлга киритди. Бронза медали учун кечган беллашувда испаниялик Давид Торнени мағлуб этган Тиловов эса шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.

Ушбу муваффақият орқали жаҳон ва Париж-2024 рейтинги учун Нуриллаев 490, Тиловов эса 350 очкони ўз ҳисобига қўшиб қўймоқда.

Text to speech