18 Август 2023
1033
Бадиий гимнастикачиларимиз жаҳон чемпионатига тайёрланишмоқда
Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси айни кунларда Озарбайжон пойтахтида ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. Мазкур йиғин 23-27 август кунлари Испаниянинг Валенсия шаҳрида ўтадиган лицензион жаҳон чемпионатига тайёргарликнинг сўнгги босқич вазифасини ўтаб беради.
Жаҳон чемпионатида Тахмина Икромова ҳамда Эвелина Атальянц яккалик, Шаҳзода Ибрагимова, Мария Пак, Мумтоза Исҳоқзода, Наргиза Жуманиёзова, Рухшона Деҳқонова, Ирода Содиқова гуруҳ машқлари дастурида юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Таркибдан Э. Атальянц Тошкентда алоҳида дастурда тайёргарлик кўрмоқда. Қолган барча спортчилар Бокуда бўлиб туришибди ва улар 20 август санасида Испанияга йўл олишади.