Ру En O'z
18 Август 2023 797

Жаҳон чемпионатида юнон-рум кураши усталарининг навбати

Иорданияда давом этаётган спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида юнон-рум кураши усталарига ҳам навбат келди. Бугун 4 вазн тоифасида ҳамюртларимиз медаллар учун баҳс олиб боришади. Афсуски, аёллар кураши дастурида атлетларимиз шоҳсупага кўтарила олишмади. Бугун иштирок этадиган юртдошларимизнинг илк рақиблари билан танишинг:

-55 кг: Алишер Ғаниев – Алибек Амиров (Халқаро нейтрал спортчи)
-63 кг: Ҳусниддин Олимбоев – Аҳмадризо Незҳад (Эрон) / Сандип Сандип (Ҳиндистон)
-77 кг: Азимжон Соатиллаев – Михал Зеленка (Чехия)
-87 кг: Абдуллоҳ Абдумуталлибов – Робин Успенски (Эстония)

Text to speech