Ру En O'z
18 Август 2023 950

Бекзод Қурбонов Польшадаги турнирда қатнашади

18-20 август кунлари Польшанинг Боборовко шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтади. CSI 2* таснифига кирувчи мазкур турнирда Ўзбекистон терма жамоасининг сардори Бекзод Қурбонов иштирок этади.

Юртдошимиз беллашувларда «Маттс», «Леди» ва “Санта Хипик” лақабли тулпорларда ўз чиқишини намойиш қилади. Бўлажак баҳсларда чавандозимизга омад тилаймиз.

Text to speech