Ру En O'z
16 Август 2023 981

Мерганларимиз лицензион жаҳон чемпионатида иштирок этишади

Бугундан Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўқ отиш спорти бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати бошланди. 1 сентябрга қадар давом этадиган мусобақада 101 мамлакатдан 1200 нафардан зиёд спортчи ғолиблик учун баҳс олиб боради. Улар орасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.

Аҳамиятлиси, мазкур мусобақада Олимпия дастурларида Париж-2024 лицензиялари ҳам ўйналади. Юртдошларимиз ҳозирда сўнгги тайёргарлик жараёнини олиб боришмоқда. Жамоамиз таркиби билан танишинг:

Пневматик милтиқдан ўқ отиш: Вадим Скороваров, Жавоҳир Соҳибов, Мухтасар Тохирова;

Пневатик тўппончадан ўқ отиш: Муҳаммад Камолов, Владимир Свечников, Вениамин Никитин, Ситора Эргашбаева.

Text to speech