Ру En O'z
16 Август 2023 892

Нодирбек Жуманазаров жаҳон чемпионати совриндори!

Иорданияда ўтаётган спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан хушхабар. Эркин курашчимиз Нодирбек Жуманазаров бронза медалини қўлга киритди. Ҳамюртимиз учинчи ўрин учун кечган беллашувда ҳиндистонлик Сагар Сагарни 10:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Дастурга кўра, бугундан аёллар кураши бўйича беллашувларга навбат берилди. Унда қуйидаги ҳамюртларимиз саралаш босқичидан баҳсларга киришишади:

-55 кг: Айсенем Курбанбаева – Арина Мартянова (Халқаро нейтрал спортчи)
-59 кг: Сарбиназ Жиенбаева – Калмира Билимбек кизи (Қирғизистон)

Text to speech