Ўзбек бокси фидойиси Рустам Холмуҳамедов 64 ёшда
Бугун ўзбек спорти фахрийларидан бири, педагогика фанлари доктори Рустам Холмуҳамедов таваллуд айёмини нишонламоқда.
Рустам Деканович Холмуҳамедов 1957 йил 17 май куни Тошкент шаҳрида туғилган. 1978 йил Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтини тамомлагач, умрининг асосий қисмини ушбу даргоҳда ўзбек спорти ривожига сарфлади. Узоқ йиллар ушбу олий ўқув юртида ўқитувчи, тадқиқотчи, кафедра мудири, декан, ректор ўринбосари каби лавозимларда меҳнат қилди. Фаолияти давомида бокс спортига оид кўплаб илмий тадқиқотлар, адабиётлар ва турли қўлланмалар ёзган. Педагогика фанлари доктори илмий унвонига сазовор бўлган. Ҳозирда ЎзДЖСТУ профессори, Ўзбекистон бокс федерациясининг Илмий-комплекс гуруҳи раҳбари сифатида фаолиятини давом эттириб келмоқда.
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Рустам Холмуҳамедовни таваллуд айёми билан табриклаб, у кишига узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаб қолади.