Ру En O'z
13 Август 2023 1004

Ханчжоу-2022 объектлари: Навбат энг кўп медаллар ўйналадиган аренага

Осиё ўйинларини қабул қиладиган иншоотлар ҳақидаги лойиҳамизнинг навбатдаги сони мусобақа давомида энг кўп медаллар жамланмаси ўйналадиган “Hangzhou Olympic Sports Centre Aquatic Sports Arena” ҳақида бўлади.

Ушбу аренада сувга сакраш, синхрон сузиш ва сузиш баҳсларида жами 53 та медаллар жамланмаси ўйналади. Улкан объект асосий майдондан ташқари машғулотлар учун ҳавзаларни ҳам ўз ичига олган. Беллашувлар давомида 6 000 мухлис баҳсларни томоша қилиши мумкин. Унинг Атлетлар шаҳарчаси билан орасидаги масофа 3.2 кмни ташкил этади.

Text to speech