Ру En O'z
17 Май 2021 2089

Токио-2020 йўлланмаларининг 70 фоизи тақсимлаб бўлинди

Барчамиз орзуқиб кутаётган Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинлари стартига 67 кун қолди. Халқаро Олимпия қўмитасининг маълум қилишича, айни пайтга келиб лицензияларнинг 70 фоизи ўз эгаларини топган.

Рақамлар бўйича айтадиган бўлсак, ҳозирда 7800 дан ортиқ спортчи Олимпиада иштирокчиларига айланиб улгурди. Ҳозирги кунга келиб, рейтинг ва квалификацион турнирлар орқали бир қатор спорт турларида ўйналадиган йўлланмалар ўз эгаларини кутмоқда.

Футбол, спорт курашлари, велоспортнинг шоссе ва трек, гандбол, чим устида хоккей, волейбол, қояга чиқиш, сув полоси, сувга сакраш, от спорти бўйича йўлланмалар тақсимлаб бўлинган. 5 июлгача барча спорт турлари бўйича лицензиялар тўлиқ тақсимланади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача Ўзбекистон делегацияси Олимпия ўйинларига 41 та, Паралимпия ўйинларига эса 16 та йўлланма қўлга киритган. Токио-2020 Олимпия ўйинлари 23 июль – 8 август, Паралимпия ўйинлари эса 24 август – 5 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Text to speech