Ру En O'z
12 Август 2023 953

Каноэчиларимизнинг ЖЧ учун таркиби аниқ

23-27 август кунлари Германиянинг Дуйсбург шаҳри байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича навбатдаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Дунёнинг энг кучли эшкак эшувчилари қатнашадиган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Қайд этиш жоиз, ушбу мусобақада Олимпия дастуридан ўрин олган масофаларда Париж-2024 йўлланмалари ўйналади. Шу боис, унга бўлган қизиқиш янада юқори. Ҳамюртларимиз мусобақага 21 август куни жўнаб кетишади. Унда жамоамиз қуйидаги таркибда қатнашади:

Каноэ: Артур Гулиев, Камронбек Ахтамов, Гулбаҳор Файзиева, Нилуфар Зокирова.

Байдарка: Камила Малахова, Юлия Борзова, Екатерина Шубина, Арина Танатмишева.

Text to speech