Ру En O'z
12 Август 2023 1067

Енгил атлетикачиларимиз жаҳон чемпионатига жўнаб кетишди

Хабар бериб ўтганимиздек, 19-27 август кунлари Будапешт шаҳрида енгил атлетика бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Унда иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоасининг аъзолари Шарифа Давронова, Екатерина Воронина, Сафина Садуллаева ҳамда Анвар Анваров бугун Венгрияга йўл олишди. Жамоамизнинг яна бир аъзоси Екатерина Тунгускова эса 14 август куни учиб кетади. Юртдошларимизнинг мусобақадаги тақвимини яна бир бор эслатиб ўтамиз:

19 август: Екатерина Воронина (100 метрга тўсиқлар оша югуриш, баландликка сакраш, ядро улоқтириш ва 200 метрга югуриш);
Шарифа Давронова (уч ҳатлаб сакраш, саралаш);

20 август: Екатерина Воронина (узунликка сакраш, найза улоқтириш, 800 метрга югуриш);

21 август: Шарифа Давронова (уч ҳатлаб сакраш, финал);

23 август: Анвар Анваров (узунликка сакраш, саралаш);

24 август: Анвар Анваров (узунликка сакраш, финал);

25 август: Сафина Садуллаева (баландликка сакраш, саралаш);

26 август: Екатерина Тунгускова (марафон, финал);

27 август: Сафина Садуллаева (баландликка сакраш, финал).

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси бўлажак мусобақада қатнашадиган юртдошларимизга омад тилайди.

Text to speech