Ру En O'z
11 Август 2023 834

Ханчжоу-2022 объектлари: Чавандозлар Ханчжоудан 120 км масофадаги аренада беллашишади

Эътиборингизга XIX Осиё ўйинларининг яна бир иншооти ҳақида қизиқарли маълумотларни тақдим қиламиз. Лойиҳамизнинг бугунги сони «Tonglu» от спорти маркази ҳақида.

Тянму тоғининг бағридаги ушбу марказ Ханчжоу шаҳридан узоқроқда жойлашган. Шу боис, конкур, от йўрттириш ва учкураш йўналишида иштирок этадиган терма жамоалар Тонглу шаҳридаги қўшимча Атлетлар шаҳарчасида истиқомат қилишади. Арена улар яшайдиган жойдан 25 км, Ханчжоу шаҳридан 120 км узоқликда. Сиғими – 3104 киши.

Text to speech