Ру En O'z
17 Май 2021 2361

“Улар Токиога боришади”: Лицензион жаҳон чемпионатларининг омадлиси Рустам Ассакалов

“Улар Токиога боришади” лойиҳамиз давом этади. Бугун сизлар билан юнон-рум кураши бўйича терма жамоамиз вакили, 2 карра жаҳон чемпионати совриндори Рустам Ассакалов ҳақида гаплашамиз.

Рустам Схатбаевич Ассакалов 1984 йил 13 июль куни Россия Федерациясининг Краснодар ўлкасида туғилган. 2012 йилдан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Ассакаловнинг терма жамоамиз таркибидаги илк йирик мусобақаси 2013 йилги Осиё чемпионати бўлди. Полвонимиз ушбу мусобақада зафар қучиб, спортимиз мухлислари эътиборини қозонди. Мураббийлари – Владимир Холодаев, Камил Фаткуллин, Равшан Рўзиқулов.

2014 йил қитъа биринчилигида кумуш медални, ўша йили Жанубий Кореяда ўтган Осиё ўйинларида эса чемпионликни қўлга киритди.

2015 йил Осиё чемпионати яна олтин, жаҳон чемпионати эса кумуш медаль билан якунланди. Дунё биринчилигидаги ушбу натижа унга Рио-2016 йўлланмасини тақдим қилди. Олимпиадада эса ҳамюртимиз кучли саккизликдан жой олган.

2017 йил Нью-Деҳлидаги Осиё чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди. 2018 йил ҳамюртимиз учун анча омадли келди. Бу йил Ассакалов Бишкекда ўтган қитъа биринчилигида олтин, Индонезиядаги Осиё ўйинларида эса кумуш медал соҳиби бўлди.

2019 йил ҳам қитъа чемпионати билан бошланди. Цианда ўтган мусобақада Рустам навбатдаги бронза медалини ўз ҳисобига қўшиб қўйди.

Шу йил Нур-Султанда ўтган ЖЧ эса алоҳида мавзу. 35 ёшида -87 кг вазн тоифасида иштирок этиб, 2 карра жаҳон чемпиони Метехан Башар (Туркия), Александр Комаров (Россия) каби каби номдор рақибларни “туше” ҳолатида мағлуб этишга муваффақ бўлди. Ярим финалда Виктор Лоринц (Венгрия) билан 1:1 ҳисоби қайд этилди. Сўнгги баллни Лоринц қўлга киритгани учун Ассакалов бронза медали учун учун курашадиган бўлди. Бироқ асосийси унинг ярим финалга чиққани эди. Боиси чорак финалдаги ғалаба унга бир вақтнинг ўзида Токио-2020 эшикларини ҳам очган. Якунда ушбу мусобақада курашчимиз бронза медалини қўлга киритди.

Text to speech