10 Август 2023
935
Таэквондочиларимиз яна йиғинни бошлашди
5 август куни таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги йиғинни бошлади. “Янгиобод спорт базаси” мезбонлик қилаётган машғулотларда 20 нафардан ортиқ спортчи ва 8 нафар мураббий иштирок этмоқда.
Йиғинда спортчиларнинг умумий жисмоний ҳолатини янада яхшилашга катта аҳамият қаратилган бўлиб, у 1-3 сентябрь кунлари Парижда ўтадиган навбатдаги Гран-при турнири, қолаверса, Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Машғулотлар 25 августга қадар давом этади.