Ру En O'z
9 Август 2023 992

"Мираброр Усмонов халқаро хотира турнири" бўлиб ўтади

11-15 август кунлари Тошкентда футбол бўйича “Мираброр Усмонов халқаро хотира турнири” бўлиб ўтади. 15 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги мазкур мусобақада Ўзбекистон, Черногория, Саудия Арабистони ва БАА жамоалари иштирок этишади.

Мусобақанинг очилиш ўйини 11 август куни «Бунёдкор» стадионида ўтказилади. Унда ёш ҳамюртларимиз БАА вакилларига қарши майдонга тушишади. Барча мухлисларни юртимиз футболининг эртанги юлдузларини кашф қилиб берадиган ушбу хотира турнирига таклиф этамиз. Ҳамма учрашувларга кириш бепул. Тақвим:

11 август: Ўзбекистон – БАА 
13 август: Ўзбекистон – Саудия Арабистони 
15 август: Ўзбекистон – Черногория

Text to speech