Ру En O'z
7 Август 2023 1061

Ченду-2021: Ўзбекистон делегацияси Универcиада ўйинларини ўн тўртта медаль билан якунлади

Бугун Хитойнинг Ченду шаҳрида талаба спорчтилар ўртасида XXXI ёзги Универcиада ўйинлари якунига етмоқда. Мусобақанинг сўнгги кунида Ўзбекистон делегацияси яна бир бронза медалига сазовор бўлди.

Ушбу медални саблячи қизларимиз жамоавий дастурда қўлга киритишди. Ярим финалда АҚШ термасига 44:45 ҳисобида мағлуб бўлган юртдошларимиз бронза медали учун кечган баҳсда италиялик рақибаларини 45:42 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ушбу Универcиадани 8 та кумуш ва 6 та бронза медаллари билан якунлади. Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси нуфузли мусобақада шоҳсупага кўтарилган барча талаба спортчиларимизни табриклаб, уларга келгусида ҳам омад тилайди.

Text to speech