Ру En O'z
17 Май 2021 1732

Дзюдочиларимиз Осиё очиқ кубогида 14 та медаль жамғаришди

Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳри мезбонлик қилган дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё очиқ кубоги ўз якунига етди.

Мусобақанинг сўнгги куни ёшлар ўртасидаги беллашувлар бўлиб ўтди. Унда дзюдочиларимиз 6 та олтин, 2 та кумуш, 6 та бронза, жами 14 та медалга эга чиқишди. Терма жамоамиз битта олтин медаль фарқи билан умумжамоа ҳисобида мезбонлардан сўнг иккинчи ўринни банд этди.

Эслатиб ўтамиз, Осиё очиқ кубогининг дастлабки икки кунида ўсмирлар татамига чиқишган ва унда Ўзбекистон терма жамоаси 6 та олтин, 8 та кумуш, 11 та бронза медалини қўлга киритган эди.

Олтин медаль соҳиблари:
-48 кг: Ҳалимажон Қурбонова
-52 кг: Сита Кадамбаева
+78 кг: Фотима Курамбоева
-66 кг: Абдулбосит Абдусалимов
-100 кг: Ўткирбек Тўрабоев
+100 кг: Шоҳруҳ Мамарасулов

Кумуш медаль соҳиблари:
-73 кг: Жайҳунбек Назаров
+100 кг: Исломбек Равшанқулов

Бронза медаль соҳиблари:
-63 кг: Фарангиз Режепова
-70 кг: Фарангиз Холмуродова
-70 кг: Мамлакат Султонова
-78 кг: Шинар Ибраева
-66 кг: Шавкат Саиткулов
-90 кг: Дилшоджон Баҳодиров

Text to speech