Ру En O'z
5 Август 2023 782

Оғир атлетикачиларимиз кунни 100 фоизлик натижа билан якунлашди

МДҲ ўйинларида Ўзбекистон делегацияси яна бир олтин медалга эга чиқди. Аёллар ўртасида -55 кг вазн тоифасида иштирок этган Жамила Панфилова шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Маҳоратли спортчимиз даст кўтаришда 86 кг, силтаб кўтаришда 104 кг, икки кураш ҳисобида эса 190 кг натижа кўрсатишга муваффақ бўлди. Шу тариқа, кун давомида иштирок этган икки нафар оғир атлетикачимизнинг ҳар иккиси ҳам олтин медалларга эгалик қилишди.

Text to speech