Ру En O'z
5 Август 2023 1846

Ёш оғир атлетикачиларимиз қитъада тенгсиз!

Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳри мезбонлик қилган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Мусобақанинг сўнгги кунида энг оғир вазн тоифаларида кечган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 3 та олтин ва 3 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

Олтин медаль:
-109 кг, ёшлар: Қурбонмурод Намозов (3 та)

Бронза медаль:
+81 кг, ўсмирлар: Лолахон Абдурашидова (силтаб кўтариш ва икки кураш)
+109 кг, ёшлар: Амир Абдуллаев (даст кўтариш)

Қувонарлиси, мусобақа якунида U-20 ёш тоифасида ҳам йигитлар, ҳам қизлар терма жамоамиз очколар бўйича умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишди. Йигитларимиз медаллар жамғариш йўналишида ҳам 9 та олтин, 6 та кумуш ва 4 та бронза медаллари билан пешқадамлик қилишди. Қизларимиз эса 8 та кумуш ҳамда 9 та бронза медалларига эгалик қилишди.

Ўсмирлар тоифасида ҳам юртдошларимиз ўз сўзларини айта олишди. Йигитларимиз 10 та олтин, 4 та кумуш ва 8 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлдилар. Қизларимиз ҳисобида эса 4 та олтин, 3 та кумуш ва 8 та бронза медал мавжуд (4-ўрин). Қайд этиш жоиз, ҳар икки жамоамиз очколар жамғариш бўйича иккинчи натижани қайд этишди.

Ёшларимиз қўлга киритган жами медаль: 9 та олтин, 14 та кумуш ва 13 та бронза.
Ўсмирларимиз қўлга киритган жами медаль: 14 та олтин, 7 та кумуш ва 16 та бронза.
Умумий ҳисобда: 23 та олтин, 21 та кумуш ва 29 та бронза.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси мазкур мусобақадаги улкан натижа билан Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси, ёш спортчи ва мураббийларимизни самимий қутлаб, уларга келгуси фаолиятларида ҳам омад ҳамда зафарлар тилайди.

Text to speech