Ру En O'z
5 Август 2023 583

Муроджон Йўлдошев «Мастерс» турнирида бронза медали учун курашди

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Будапешт (Венгрия) шаҳрида ўтаётган «Мастерс» мусобақасининг иккинчи кунидаги иштирокини якунлади. -73 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Муроджон Йўлдошев бронза медали учун баҳс олиб борди.

Молдовалик Петру Пеливанга қарши татамига чиққан ҳамюртимиз имкониятни бой берди ва мусобақани бешинчи натижа билан якунлади. Ушбу иштироки орқали Муроджон жаҳон ва Олимпиада рейтинги учун 648 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўймоқда.

Text to speech