Ру En O'z
5 Август 2023 657

Ўзбекистон делегацияси II МДҲ ўйинларида илк олтин медалини қўлга киритди!

Беларусда ўтказилаётган II МДҲ ўйинларидан хушхабар. Ўзбекистон делегацияси дастлабки медалига эга чиқди.

Оғир атлетикачимиз Оғабек Нафасов -55 кг вазн тоифасида кечган баҳсда энг юқори натижа кўрсатиб, олтин медалга сазовор бўлди. Юртдошимиз даст кўтаришда 110 кг, силтаб кўтаришда 130, икки кураш ҳисобида эса 240 кг натижа қайд этди. Мусобақада иштирок этаётган қолган юртдошларимизга ҳам мана шундай муваффақият тилаб қоламиз!

Text to speech