Ру En O'z
5 Август 2023 431

Бугун ўрта вазн тоифаларидаги баҳслар

Бугун Будапешт шаҳрида дзюдо бўйича «Мастерс» мусобақасининг иккинчи кун беллашувлари ўтказилади. Ўрта вазн тоифаларида кечадиган мазкур кун доирасида Ўзбекистон терма жамоасининг 5 нафар вакили татамига чиқади. Юртдошларимиз кунни қуйидаги рақибларига қарши бошлашади:

-73 кг: Шаҳрам Аҳадов – Умалт Демирел (Туркия)

-73 кг: Муроджон Йўлдошев – Олен Валтерри (Финляндия)

-73 кг: Обидхон Нўмонов – Гиорги Терашвили (Грузия)

-70 кг: Гулноза Матниязова – Мая Гошен (Исроил)

-70 кг: Шоҳиста Назарова – Мириям Буткерит (Германия)

Text to speech