Ру En O'z
4 Август 2023 728

Диёра Келдиёрова икки карра «Мастерс» турнири совриндори!



Дзюдочимиз Диёра Келдиёрова фаолиятида иккинчи бор «Мастерс» сериясига кирувчи мусобақанинг совриндорига айланди. Венгрия мезбонлик қилаётган турнирда иштирок этган ҳамюртимиз бронза медалига эга чиқди.

Дзюдочимиз учинчи ўрин учун кечган баҳсда буюк британиялик Челси Жайлсни атиги 45 сония ичида мағлуб этди. Ушбу ғалаба Келдиёровага жаҳон ва Олимпиада рейтинги учун 900 очкони тақдим қилади. Эслатиб ўтамиз, спортчимиз 2019 йил Хитой мезбонлик қилган «Мастерс» мусобақасида илк бор шоҳсупага кўтарилган эди.

Text to speech