Ру En O'z
4 Август 2023 539

Диёра Келдиёрова бронза медали учун курашади

Венгрияда старт олган дзюдо бўйича «Мастерс» мусобақасининг биринчи кунида медаллар учун курашадиган спортчилар номи маълум бўлди. Унга кўра Диёра Келдиёрова бронза медали учун баҳс олиб боради.

Дастлаб жанубий кореялик рақибасидан устун келган самарқандлик спортчимиз иккинчи даврада озарбайжонлик дзюдочини мағлубиятга учратди. Афсуски, чорак финалда мезбонлар вакиласи Река Пупга имкониятни бой бериб қўйди. Ўтиш босқичида германиялик Маша Баллхаус мағлуб этилгач, Келидёрова шоҳсупага кўтарилиш имкониятини сақлаб қолди. Энди у учинчи ўрин учун Буюк Британия спортчиси Челси Жайлс билан курашади.

Text to speech