Ру En O'z
4 Август 2023 542

Ченду-2021: Таэквондочи қизларимиздан кумуш медаль

Хитойда давом этаётган Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинларида Ўзбекистон делегацияси яна бир кумуш медалга сазовор бўлди. Ушбу медални таэквондо WT бўйича аёллар терма жамоаси аъзолари келтиришди.

Жамоавий йўналишда ўтган беллашувларда ҳамюртларимиз биринчи босқичда АҚШ, чорак финалда Хитой Таипейи, ярим финалда Жанубий Корея термаларини мағлубиятга учратишди. Афсуски, хитойликларга қарши кечган финал жангида омад мезбонларга кулиб боқди ва қизларимиз кумуш медаль билан тақдирланишди.

Шу тариқа, делегациямиз ҳисобидаги медаллар ҳозирча 8 та кумуш ва 4 та бронзани ташкил этмоқда.

Text to speech