Ру En O'z
4 Август 2023 1015

Ўзбекистон делегацияси Беларусдаги МДҲ ўйинларида қатнашади

Бугун Беларусда II МДҲ ўйинлари старт олади. 14 августга қадар давом этадиган мусобақада Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Озарбайжон ва Ўзбекистондан ташриф буюрадиган спортчилар барча дастурларда медаллар учун баҳс олиб боришади. Беларуснинг 11 та шаҳри бўйлаб ташкил этиладиган ушбу спорт тадбирида Осиё, Африка, Америка қитъаларининг 13 та давлати меҳмон сифатида баъзи спорт турларида қатнашади.

Айни пайтда Ўзбекистон делегациясининг асосий қисми Минск шаҳрига жойлашган. Терма жамоаларимиз режа асосида ўз мусобақалари ўтказиладиган шаҳарларга етиб боришмоқда. Умумий ҳисобда делегациямиз 22 та спорт турида 300 нафардан зиёд атлет билан иштирок этади.

Дастурга кўра, бугун бадиий гимнастика бўйича беллашувлар бўлиб ўтади. Мусобақанинг тантанали очилиш маросими 5 август санасига белгиланган. Бўлажак баҳсларда ҳамюртларимизга омад тилаймиз!

Text to speech