Велоспортчиларимиз Шотландиядаги жаҳон чемпионатида қатнашишади
Бугундан велоспорт мухлисларининг нигоҳи Шотландияга қаратилади. Боиси мамлакатнинг Глазго ва Эдинбург шаҳарлари 13 августга қадар шоссе ва трек йўналишларидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.
Регламентга кўра, 3-9 август кунлари трек, 5-13 август кунлари шоссе дастурларидаги пойгалар ўтказилади. Қайд этиш жоиз, шоссе бўйича яккалик вақт ҳамда гуруҳ пойгаси дастурларида ғалаба қозонган спортчилар тўғридан тўғри Париж-2024 Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритишади. Ҳамюртларимиз мазкур дунё биринчилигида қуйидаги таркибда қатнашади:
Шоссе, эркаклар: Муроджон Холмуродов, Алексей Фомовский, Дмитрий Бочаров.
Шоссе, аёллар: Ольга Забелинская, Янина Кускова, Маргарита Мисюрина, София Каримова.
Трек, аёллар: Ольга Забелинская, Маргарита Мисюрина, Нафосат Козиева.