Ру En O'z
16 Май 2021 2297

Эмланаётган спортчиларимиз назоратда

Маълумки, Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларида иштирок этадиган делегациямиз вакиллари босқичма босқич коронавирусга қарши эмланмоқда. Тартибга кўра, эмланган ҳар бир инсон маълум муддат шифокорлар назоратида бўлиши лозим. МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази вакиллари эмланган спортчиларимизнинг саломатлигини назорат қилиб боришмоқда.

Марказ вакилларидан иборат ишчи гуруҳ дзюдо ва гимнастика федерацияларига ташриф буюришди. Унда эмланган атлетларимизнинг саломатлиги, организмидаги ўзгаришлар кўздан кечирилди. Шунингдек, федерация базаларидаги эпидемиологик ҳолат ҳам ўрганилиб, федерация шифокорларига тегишли кўрсатмалар берилди.

 

Бадиий гимнастика бўйича терма жамоамиз қизлари Россияда ўқув-машғулот йиғинини олиб бораётган пайтларида эмланишган эди. Шифокорлар қизларимизнинг Бокуда ўтган Жаҳон кубогидан кейинги ҳолати, шунингдек, коронавирусга қарши эмланадиган федерациянинг бошқа вакилларини ҳам кўздан кечиришди.

Text to speech