Ру En O'z
2 Август 2023 592

Ченду-2021: Таэквондо WT ва ушу дастурларида учта медаль

Хитой мезбонлик қилаётган Бутунжаҳон ёзги Универcиада ўйинларининг яна бир куни ортда қолди. Бугун Ўзбекистон терма жамоаси 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлди.

Таэквондо WT баҳсларида икки карра жаҳон чемпионати совриндори Феруза Содиқова кумуш медални қўлга киритди. Содиқова -62 кг вазн финалида таиландлик рақибасига имкониятни бой берди. Шунингдек, мусобақада ярим финалга етиб борган Нажмиддин Қосимҳожиев (-74 кг) бронза медали билан тақдирланди.

Қолаверса, ушунинг жанговар йўналишида -80 кг вазн тоифасида ярим финал босқичига қадар етиб келган Азизбек Исроилов ҳам шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди. Шу тариқа, Ўзбекистон делегациясининг ҳозиргача жамғарган медаллари 7 та кумуш ва 3 та бронзани ташкил этмоқда.

Text to speech